Германия бу анжуманда қатнашмади.
АҚШнинг Киевга нисбатан сиёсати ўзгаргани фонида Европанинг 20 та давлати ва Канада қарийб уч йилдан бери Россия ҳарбий агрессиясини қайтараётган Украинага ёрдам беришда давом этишини маълум қилди. “Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз ва Европада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича барча мажбуриятларимизни бажарамиз”, деди Франция Президенти Эммануэль Макрон 19 февраль, чоршанба куни Парижда видеоалоқа тарзида ўтказилган, Литва, Финляндия, Кипр, Бельгия, Болгария, Канада, Хорватия, Эстония, Греция, Ирландия, Исландия, Латвия, Норвегия, Португалия, Швеция, Словения ва Чехия давлат ва ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этган норасмий саммит якунлари бўйича фикр билдириб. Бундан ташқари, Макрон билан бирга учрашувда Руминия Президенти вазифасини бажарувчи Илие Боложан ва Люксембург Бош вазири Люк Фриден ҳам шахсан иштирок этди, деб хабар беради dw.com.
Эммануэль Макрон Украина тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларда доимо иштирок этиши ва унинг ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Европа давлатларининг хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Тинчлик барқарор бўлиши ва ишончли кафолатлар асосида бўлиши керак, деди Франция Президенти.