баннер
17 апр 2025
05:02

    Ер юзидаги денгиз музлари рекорд даражада камайди

    Олимлар иккала қутбдаги муз майдонини ҳисоблаб чиқишди ва улар умумий атиги 15,76 миллион квадрат километр майдонни эгаллашини аниқлашди.

    Арктикада – 13,64 миллион квадрат километр, Антарктида – 2,12 миллион километр.

    Тадқиқот муз юзаси чиқарадиган микротўлқинларни қайд қилувчи сунъий йўлдош датчиклари маълумотларига асосланди. 2025 йилдаги кўрсаткичлар 2023 йил январь-февраль ойларида ўрнатилган антирекордни янгилади – ўшанда кўрсаткич 15,93 миллион квадратга етганди. Олимларнинг фикрича, муз майдонининг қисқариши ҳаво ва сувнинг исиши билан боғлиқ.

    Copernicus иқлим ўзгариши хизмати олимлари 2024 йилни тарихдаги энг иссиқ йил деб эълон қилди. 2025 йил январи ҳам кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди – ўртача глобал ҳарорат 13,23 даражага етди, деб хабар беради mir24.tv.

    Денгиз музи сайёрамиз иқлими учун муҳим аҳамиятга эга, чунки у қуёш нурини коинотга қайтаради. Пингвинлар, тюленлар ва оқ айиқлари каби қутб жониворлари учун ҳам зарурдир. Музнинг етишмаслиги денгиз сутэмизувчиларида стрессни келтириб чиқаради, бу уларнинг ҳаётий функциялари ва кўпайиш қобилиятига салбий таъсир қилади, деб хабар беради АҚШ Миллий қор ва муз маълумотлари маркази (NSIDC).

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech