Янги iPhone линиясида 5,4 дюйм экранга эга модел бўлмайди, унинг ўрнига аввал фақат Pro версияларида бўлган 6,7 дюйм экранли базавий модел пайдо бўлади.
Бундан ташқари, олд камера ўзгаради, бу қарор экраннинг бир қисмини бўшатишга ёрдам беради. Pro моделлари 48 мегапикселли кенг бурчакли камерага эга бўлиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Apple Watch, iPad ва Mac компьютерларининг янги моделлари тақдимоти IPhone 14 билан бир вақтда ўтказилиши мумкин.
Apple кўрсатилган санани ҳали тасдиқламаган, бироқ анъанавий тарзда янги IPhone 14 моделларининг тақдимоти сентябр ойининг биринчи ярмида ўтказилади. Савдолар 16 сентябрда бошланиши кутилмоқда, дея ёзади Bloomberg нашри.