Хавфсизлик Кенгашида овоз беришда резолюция лойиҳасини 15 давлатдан 12 таси, жумладан Франция, Япония, Жанубий Корея ва Россия қўллаб-қувватлади. Буюк Британия ва Швейцария бетараф қолди.
АҚШ вето қўйганлиги сабабли, Фаластин кузатувчи давлат сифатида қолмоқда, деб хабар беради ru.euronews.com.
Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Вашингтон қарорини “адолатсиз, этикага зид ва асоссиз” деб атади.
Резолюция лойиҳасини тақдим этган Жазоирнинг БМТдаги элчиси Амар Бенжама ҳам АҚШни танқид қилиб, “Тинчлик Фаластиннинг четлатилгани билан эмас, унинг қўшилиши билан бўлади” деб таъкидлади.