АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ишини қоралади

    Долзарб 18 май 2020 816

    Америка Қўшма Штатлари душанба куни телеконференция орқали очилган 73-сессиясига Тайванни кузатувчи сифатида таклиф қилиш тўғрисидаги қарорни кейинга қолдирган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясини қоралади. Бу ҳақида Давлат департаменти котиби Майкл Помпео тарқатган ёзма баёнотда айтиб ўтилади.

    “Америка Қўшма Штатлари Тайванни Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясидан чиқарилишини қоралайди. ЖССТ Бош директори Тедрос [Аданом Гебреисус] Тайванни ЖССТга киритиш учун барча қонуний ваколат ва прецедентларга эга. У Хитой Халқ Республикаси босими остида Тайванни таклиф этмасликка қарор қилди. Бош директорнинг мустақил қарор чиқармаслиги Ассамблеяни Тайванда пандемия соҳасида олиб борилаётган салмоқли илмий базадан маҳрум қилади. Қолаверса, ЖССТнинг обрўси ва фаолият самарадорлигига таъсир этади”, - дейди Америка дипломатияси раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates