Турнирда Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия вакиллари икки даврадан иборат конкур йўналишида баҳслашди.
Жамоавий баҳсда спортчиларимиз Аъзам Толибоев, Оқил Собиржонов ҳамда ёш ва умидли чавандозлар – Абдураҳмон Абдуллаев, Дилшод Шокиров каби тажрибали спортчилар иштирок этишди.
Биринчи турдан сўнг мусобақа мезбони Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари бўлишди, бироқ иккинчи босқичда қозоғистонликлар қирғизистонлик рақибларини ортда қолдирди. Чавандозларимиз эса пешқадамликни сақлаб қолишди.
Ғолиб спортчиларимиз шарафига давлатимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилди.