АҚШ компанияси Бухоро вилоятида катта лойиҳага қўл урмоқда

    Хорижий компания мамлакатимиздаги сўнгги иқтисодий ўзгаришларни, хусусан, каннабис дори воситаларининг фармацевтика саноатини ривожлантиришдаги истиқболи ва кўп йиллик тажрибасини инобатга олиб, маҳаллий иқлим шароитини ўрганган ҳолда киймати 250 миллион АҚШ долларига тенг инвестицион лойиҳани рўёбга чиқариш тараддудида.

    Пешкў туманида Америка Қўшма Штатларининг "Trigon International INC" хорижий компанияси илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда каннабис навларини етиштириш ва кўпайтириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, савдо фирмасини очиш, хавфсизлик ва транспорт инфратузилмасини таъминлаш, каннабис навларидан талаб юқори бўлган замонавий тиббий дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи кластерни барпо этиш ва сармоя киритиш мақсадини билдирган.

    Хорижий компания мамлакатимиздаги сўнгги иқтисодий ўзгаришларни, хусусан, каннабис дори воситаларининг фармацевтика саноатини ривожлантиришдаги истиқболи ва кўп йиллик тажрибасини инобатга олиб, маҳаллий иқлим шароитини ўрганган ҳолда киймати 250 миллион АҚШ долларига тенг инвестицион лойиҳани рўёбга чиқариш тараддудида.

    Музокаралар мобайнида инвесторнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобидан таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар (техник) каноп Агросаноат кластерига асос солиб, хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва ундан рақобатбардош, экспортбоп техник ёғ, газ ва биодизель маҳсулотини ишлаб чиқариш натижасида 500 дан ортиқ янги иш ўрнини яратилиши кафолатланмоқда.

    "Trigon international INC” хорижий компанияси мутасаддилари глобал нарх-навога нисбатан рақобатбардош нархларни кўзда тутиб, лойиҳани айнан Бухорода, Пешкў туманида татбиқ этилишидаги имкониятлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Шу боис етиштириладиган тиббий каннабис маҳсулотини Европа ҳамда бошқа мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган. Лойиҳа амалга ошса, бунда йилига 16 минг литр ёғ-мой ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Шу боис каннабис ўсимлигига ишлов берувчи мутахассис––илмий ходимлар, агрономлар, фармацевтлар, лаборатория ходимлари, ферма менеджерлари ва бошка қатор мутахассисликлар бўйича жамоа шакллантирилади. Бу эса туманда ишсиз аҳоли вакилларининг бандлигини таъминлаш омили ҳамдир.

    АҚШ нинг "Trigon International INC" хорижий компанияси раҳбариятининг онлайн тартибда Пешкў тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шохрух Амонов билан видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган мулоқотида лойиҳани тезроқ рўёбга чиқариш, у билан боғлиқ тайёргарлик ишларини якунлаш, жумладан, маҳаллий ҳамкор “Special Elektrical Mechanical Contrasting” МЧЖ билан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш лозимлиги эътироф қилинди.

    Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates