баннер
13 мар 2025
18:10

    АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни қайта тиклади

    АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини Польша хаби орқали етказиб бериш қайта бошланди. Бу ҳақда Польша мудофаа вазири ўринбосари Павел Залевский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

    “Польшанинг Ясенкидаги логистика хабидан Украинага Америка қуролларини етказиб бериш қайта тикланди”, деди у.

    Аввалроқ Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Павел Палиса АҚШдан ёрдам кўрсатиш аллақачон бошланганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, у АҚШнинг хавфсизлик соҳасидаги ёрдами тиклангани ва келишувлар амалга оширила бошлаганини тасдиқлайди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech