баннер
23 апр 2025
17:14

    Макрон Франциянинг ядро қуролидан фойдаланиш бўйича муҳокамани бошлашга қарор қилганини айтди

    Эммануэль Макрон жонли эфирдаги телемурожаатида Франциянинг европалик иттифоқдошларини француз ядро қуроли билан ҳимоя қилиш бўйича “стратегик дебат”ни бошлашга қарор қилганини маълум қилди, деб ёзади FranceInfo.

    “Мен Европа қитъасидаги иттифоқчиларимизни ядровий тийиб туриш билан ҳимоя қилиш бўйича стратегик муҳокамани бошлашга қарор қилдим”, деди у.

    Бироқ, Макрон “нима бўлишидан қатъий назар, [ядро қуролидан фойдаланиш] қарори ҳар доим Франция Президентининг қўлида бўлган ва шундай бўлади”, деб таъкидлади.

    Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан кейин Франция иттифоқдаги ядро қуролига эга ягона давлат бўлиб қолди. Америка ядровий каллаклари Европа ҳудудига жойлаштирилган, бироқ Дональд Трамп ҳокимият тепасига келганидан сўнг Америка кучларини Европадан олиб чиқиб кетиш эҳтимоли ҳақидаги баҳслар кучайган, деб хабар беради rbc.ru.

    Франция Америка контингенти Европадан олиб чиқиб кетилган тақдирда Германияда ўзининг ядро қуролига эга қирувчиларини жойлаштиришга тайёр, деб ёзди The Telegraph февраль ойи охирида.

    Франция “ядро клуби”нинг тўққизта давлатидан бири. Стокгольм халқаро муаммоларни тадқиқ этиш институти (SIPRI) маълумотларига кўра, 2023 йил бошида унинг арсеналида 290 та ядро каллаклари мавжуд эди.

    2017 йилда Париж ўзининг ядро сиёсатининг моҳиятини баён этган Мудофаа ва миллий хавфсизлик бўйича стратегик шарҳини эълон қилди: Франциянинг “ядровий тийиб туриш сиёсати фақат мудофаа характерига эга”; ядро қуролидан фойдаланиш “қонуний ўзини-ўзи ҳимоя қилишнинг фавқулоддаги шароитларида мумкин бўлади” ва шунинг учун бундай қуроллар “миллат хавфсизлиги, ҳимояси ва мустақиллигининг кафолати” ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech