“Ушбу [АҚШ] тарифлари бекор қилинмагунча, бу тарифлар таҳдиди абадий йўқолмагунча, Онтарио орқага чекинмайди”, деди Форд Торонтодаги журналистларга, унинг чиқиши CTV томонидан эфирга узатилди. Форднинг қўшимча қилишича, унга ишониб топширилган ҳудуд АҚШга “максимал босим” ўтказишда давом этади. Онтарио вилояти томонидан кўрилаётган бундай чора АҚШнинг учта штатидаги 1,5 миллионга яқин уй ва бошқа биноларга таъсир қилади.
4 март куни АҚШ маъмурияти Канада ва Мексикадан импорт қилинадиган деярли барча маҳсулотларга 25 фоизлик божхона тўловларини жорий қилди, шунингдек, Хитойдан олиб келинадиган товарларга тарифларни 10 фоиздан 20 фоизга оширди, деб хабар беради tass.ru.
Канада Бош вазири Жастин Трюдо ўшанда Қўшма Штатлар Канадага қарши савдо урушини бошлаганини айтди, шунинг учун Оттава Вашингтонга жавоб тарифларини киритди. Канада 155 миллиард Канада доллари (107,4 миллиард доллар) қийматидаги Америка товарларига 25 фоизлик божлар жорий қилмоқда, деди у.