баннер
19 фев 2025
20:26

    АҚШда авиаҳалокат оқибатида камида 19 киши ҳаётдан кўз юмди

    Вашингтонда ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб, дарёга қулаб тушган йўловчи самолётидан 19 қурбоннинг жасади чиқариб олинди.

    Бу ҳақда BNO News ахборот портали хабар бермоқда.

    “Дастлабки маълумотларга кўра, Вашингтондаги Рональд Рейган аэропорти яқинида American Airlines самолёти ва Black hawk вертолётининг ҳавода тўқнашиб кетиши оқибатида Потомак дарёсидан камида 19 кишининг жасади олиб чиқилди”, дея хабар беради портал.

    ОАВ маълумотларига кўра, Black Hawk ҳарбий вертолёти АҚШ пойтахтидан 40 километр узоқликда жойлашган базадан парвоз қилган, деб хабар қилди Пентагон. У машғулот парвозини амалга оширган. Самолёт бортида уч нафар ҳарбий хизматчи бўлган, уларнинг ҳеч бири юқори мартабали қўмондонлик ходимлари эмас эди.

    Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган жойга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган, деб хабар беради report.az.

    Вашингтон аэропорти камида жума куни эрталабгача ёпилади, деб хабар берди CNN АҚШ Федерал авиация бошқармасига таяниб.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech