Суратда 22 ёшли Юта штатида туғилган Тайлер Робинсон акс этган. У, тахмин қилинишича, Киркни Юта водийси университетидаги чиқиши пайтида отиб ўлдирган.
Юта губернатори Спенсер Кокс бу воқеани кескин қоралаб, «бу фақат бир шахсга эмас, балки барчамизга қилинган ҳужумдир», деди. Унинг сўзларига кўра, сиёсий зўравонлик жамиятда фикр ва сўз эркинлигини бўғади.
Маълумотларга кўра, Робинсон ҳодиса олдидан қариндошларига Киркни «нафратга тўла блогер» деб атаган. Жиноят жойида топилган гильзаларда «Эй, фашист, ушла» ва «Агар буни ўқиётган бўлсанг, сен гейсан, ЛМАО» каби ёзувлар бўлгани айтилади.
Неw Йорк Тимес маълумотига кўра, гумонланувчи Тайлер Робинсон кейинчалик Sent-Djordj шаҳрида (Заён миллий боғи яқинида, университет кампусидан 400 км узоқликда) қўлга олинган. У қўлга олинишидан олдин ўлдирганини қариндошларига тан олган.









