Трамп 1 миллион долларлик “Олтин визалар” дастурини ишга туширди

    Дональд Трамп маъмурияти камида 1 миллион долларлик инвестиция учун “Олтин визалар” деб номланган янги иммиграция дастурини тақдим этди.

    Бу ҳақдаги хабар The Trump Gold Card расмий сайтида жойлаштирилди, деб ёзди “Известиа”. Ҳужжат грин-картага муқобил бўлади ва унинг эгасига АҚШ фуқаролигини беради.

    Веб-сайтга кўра, яқин орада 5 миллион долларлик “Платина карта” ҳам чиқарилади. У АҚШда мамлакат ташқарисида олинган даромаддан солиқсиз йилига 270 кунгача яшаш ҳуқуқини беради. Онлайн ариза Trumpcard платформасида аллақачон мавжуд – тезлаштирилган тарзда кўриб чиқиш нархи 15 000 доллар.

    Савдо вазири Говард Латник дастур сайтида тахминан 10 000 киши рўйхатдан ўтганини маълум қилди, деб хабар берди bfm.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates