АҚШда қор бўронлари авжида: кўплаб авиарейслар бекор қилинди

    АҚШда қор бўронлари давом этмоқда. Мамлакат бўйлаб кўп қор ёғди ва кучли шамол эсди. Миннесота ва Висконсин штатларида 50 сантиметргача ёғингарчилик кузатилди.

    Шимолий штатларда мактабларда дарслар бекор қилинди, идоралар ишламаяпти. Калифорнияда табиий офат туфайли электр таъминоти узилди, Вайомингда барча йўллар муз ва қор билан қопланган, у ерда ҳаракатланиш деярли иложсиз ҳолга келиб қолган. Аҳолидан ҳуда-беҳуда уйдан чиқмаслик сўралмоқда.

    “Бизнинг қор тозаловчи операторларимиз яна 12 соатлик навбатга қайтишди. Ва биз ҳамма нарсани тартибга келтирмагунча, кечаю кундуз ишлаймиз. Эҳтимол, бундай режим ҳеч бўлмаганда якшанба кунига қадар ва балки кейинги ҳафтагача давом этади”, дейди жамоат ишлари департаменти вакили Дастин Хансен.

    Мамлакатда 1500 дан ортиқ рейслар бекор қилинган, айрим аэропортлар бутунлай ёпилган. Метеорологларнинг фикрича, қор ҳали тўхтамайди, 64 сантиметргача қор ёғиши, шимолий штатларда ҳаво ҳарорати минус 35 даражагача тушиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates