Сайт тест режимида ишламоқда
  • 11411.48 сум
  • 145.97 сум
  • 10173.38 сум

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон, Қатар ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон, Қатар ва Ўзбекистонга ташриф буюради ва Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар қилмоқда.

“Учала жойда ҳам махсус вакил Халилзод барча афғонларнинг афғонлараро музокаралар арафасида қолган мажбуриятларни бажаришини, айниқса, зўравонликни камайтириш ва маҳбусларни ўз вақтида озод қилишни қўллаб-қувватлашга чорлайди”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, у видеоалоқа режими орқали Афғонистон расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Сафар давомида Халилзодга халқаро ривожлантириш бўйича АҚШ молия корпорацияси раҳбари Адам Болер ҳамроҳлик қилади.

“Делегация Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бир қатор соҳаларда сармоя киритиш имкониятлари ҳамда ҳамкорликни ўрганади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва “Толибон”* радикал ҳаракати 29 февраль куни Қатарда тинчлик битимини имзолади. Битим Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутади.

Шунингдек, Кобул 5 минг нафаргача маҳбус толибларни, толиблар эса минг нафаргача афғон ҳарбийларини озод қилиши керак.

No date selected
July 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates