АҚШнинг “Warner Bros. Discovery” компанияси билан туризм соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

    Туризм 30 сентябр 2024 115

    Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини АҚШ ва Европа давлатларида кенг тарғиб қилиш мақсадида дунёга машҳур “Warner Bros. Discovery” компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Ушбу лойиҳа доирасида 5 ой давомида кино, телевидение, спорт, туризм ва янгиликлар соҳасида жаҳон етакчиси бўлган “Warner Bros. Discovery” ўзининг машҳур “Discovery Channel”, “Travel Channel”, “YouTube Channel” каналларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида 30 сониялик видеороликларни намойиш этади.

    Ушбу телеканаллар саёҳат ва туризмга қизиққан томошабинлар орасида кўпроқ оммалашган.

    “Warner Bros. Discovery” халқаро компаниясининг глобал туризм медиа платформасидан фойдаланиш нуфузли ва катта таъсир кучига эга халқаро аудиторияда Ўзбекистонга нисбатан хайрихоҳликни кучайтиради ва яқин келажакда Ўзбекистонга янада кўпроқ хорижий сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилади.

    Таъкидлаш жоизки, “Warner Bros. Discovery” — Американинг трансмиллий медиа ва кўнгилочар конгломерати. Компания дунёдаги энг йирик медиа тармоқлардан бири бўлиб, 220 мамлакатда 1,5 миллиард томошабинни қамраб олади ва ўз фойдаланувчиларига турли платформалар орқали дунё бўйлаб 51 дан ортиқ тилдаги контентни тақдим этади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates