Брюсселда 2024 йилги парламент сайловлари муҳокама қилинди

    Бельгиянинг пойтахти Брюссель шаҳрида жойлашган Европадаги йирик ахборот платформаларидан бири бўлган “Euractiv”да Ўзбекистондаги бўлажак парламент сайловларига тайёргарлик, Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган панель сессиялар ташкил этилди.

    Панель сессияларнинг дастлабкиси “2024-йилги Парламент сайловлари – демократик келажак сари йўлда” мавзусида бўлиб ўтди. Мунозараларда Еврокомиссия, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати, минтақанинг сиёсий ва бизнес доиралари, таҳлилий марказлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, ўзбекистонлик сиёсатчилар ҳамда фуқаролик жамияти институти вакиллари қатнашди.

    Жумладан, мазкур панель сессияда “Тараққиёт стратегияси” ижрочи директори Элдор Туляков иштирок этиб, Ўзбекистондаги демократик ислоҳотлар, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

    Хусусан, Марказ раҳбари сўнгги 6-7 йил ичида Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотларга жамоатчиликни жалб қилиш механизмлари жорий этилиб, “Халқ билан мулоқот” тамойили асосида иш олиб борилаётганлиги, натижада ислоҳотларни амалга оширишда фуқаролар фаоллиги ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади.

    Шунингдек, спикерлар мунозараларда бу йилги Парламент сайлови номзодлар учун тенг шароитда ва янгиланган Конституцияда белгиланган меъёрлар, миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда ўтказилаётганига эътибор қаратди. Сайловолди тарғибот-ташвиқот даврида Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг дастурий мақсад ва ғоялари ҳақида ҳам ахборот берилди.

    Яна бир панель муҳокамаси Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланди. Сўнгги йилларда минтақа давлатлари етакчиларининг юртимизга расмий ташрифлари мунтазамлик касб этгани, муносабатларни янада ривожлантиришга доир салмоқли ҳужжатлар имзолангани ҳамда ўзаро алоқалардаги ижобий динамика тилга олинди. Шунингдек, хорижлик экспертлар Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларига тўхталиб тўхталиб ўтишди:

    Дитмар Крисслер – Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Марказий Осиё бўлими раҳбари:

    Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилиш – Европа Иттифоқининг стратегик мақсади. Бунинг учун охирги йилларда кўп ташкилий асослар яратилди, муҳокамалар ўтказилди. Ушбу ҳамкорлик савдо, инвестиция, транспорт, рақамлаштириш, таълим ва бошқа соҳаларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, ҳозирги геосиёсий чақирувлар фонида биз янада яқинроқ ҳамкорлик қилишимиз мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

    Фабьен Боссю – Халқаро ва Европа тадқиқотлари бўйича Гент институтининг профессори, доктор:

    Эксперт сифатида бу соҳада анча йиллардан бери ишлаб келмоқдаман. Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказдим. Ўн беш йил олдин Тошкентга биринчи марта борганман, яқинда яна Ўзбекистонда бордим. У ерда улкан янгиланишларга гувоҳ бўлдим. Бутун мамлакат, айниқса, Тошкентдаги ўзгаришлар ҳайратланарли. Очиғи академик сифатида эмас оддий инсон сифатида ҳам Ўзбекистон қанчалик ривожлангани мени ҳайрон қолдирди. 2008 йилдан буён ўтган давр ичида Ўзбекистон мутлақо янги қиёфага киргани шахсан менда катта таассурот қолдирди. Ўзгаришлар давлатнинг ташқи сиёсатида ҳам акс этаётгани диққатга сазовор. Охирги йилларда Ўзбекистон ҳақиқатдан дунёга очилди ва ўзининг улкан салоҳиятидан самарали фойдалана бошлади. Катта ислоҳотларга йўналтирилган бу сиёсат ортга қайтмас экани бугун яққол тасдиғини топмоқда ва мамлакат изчил ривожланишда давом этиши аниқ.

    Мунозараларда Евроиттифоқ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли бўлиб, минтақада барқарорлик ва фаровонликка муносиб ҳисса қўшиши таъкидланди.

    “Тараққиёт стратегияси” маркази

    Ахборот хизмати



    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates