Архивлардаги қонунбузилишлар бўйича жиноят иши қўзғатилган

    Тошкент Фармацевтика институтида ва Жиззах вилояти давлат архивида ўтказилган текширишлар бўйича тўпланган материаллар прокуратура органларига тақдим этилган ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    “Ўзархив” агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилда 139 та вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимларида архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати ўтказилди. Ўтказилган давлат назорати текширишлари бўйича 132 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилган. Хусусан, Тошкент Фармацевтика институтида ва Жиззах вилояти давлат архивида ўтказилган текширишлар бўйича тўпланган материаллар прокуратура органларига тақдим этилган ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    Текширишлар давомида асосан қуйидаги қонунбузилишлар аниқланди:

    Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларини белгиланган муддатларда давлат архивларига топширмаслик, архив ҳужжатларининг қимматлилиги бўйича экспертизадан ўтказмаслик, жумладан, архив рўйхатларини тузмаслик, ҳужжатларни тартибга келтирмасдан сақлаш, архив хоналарига бўлган талабларга риоя этмаслик.

    Иш юритиш қоидаларига риоя этмаслик, жумладан, иш юритиш йўриқномалари, йиғмажилдлар номенклатуралари ишлаб чиқмаслик. Архив иши ва иш юритишга масъулларнинг билим ва малакалари етишмаслиги ҳамда тегишли малака ошириш курсларида ўз малакаларини оширмаслик ҳолатлари аниқланди.

    Текширишлар натижасида ташкилот ва корхоналарда сақланаётган Миллий архив фондига киритилган идоравий сақлов муддати тугаган 100 минг сақлов бирлигидан зиёд архив ҳужжатлари тегишли давлат архивларига топширилган.

    Бундан ташқари, текширишлар давомида архив иши ва иш юритиш бўйича амалиётда вужудга келаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди ва Адлия вазирлигига тегишли таклифлар тақдим этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates