Арзоннинг шўрваси татимасми?

    Хабарингиз бор, пандемия сабабли ун маҳсулотининг барча ҳудудларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, Ҳукумат томонидан биржа савдоларисиз, маҳсулотнинг тўғридан тўғри шартномалар билан сотилиши йўлга қўйилди.

    Шунингдек, ҳукумат топшириғига асосан «Ўздонмаҳсулот» корхоналарида ишлаб чиқарилган ун маҳсулоти учун белгиланган нарх солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қатъий назоратга олинди. Аммо ун сифатига бўлган эътибор ҳам шу даражадами?

    Яқинда Чуст туманида истиқомат қилувчи фуқаро Камолиддин Рафиқов томонидан «аҳолига тарқатилган ун сифатсиз экан, тандирга ёпилган нонлар оқиб кетяпти» қабилидаги видеохабар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Ушбу вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ходимлари тегишли жойга борди.

    Хабарда баён этилишича, фуқаро Рафиқов «Султонмаркетсавдо» томонидан тарқатилган «Попдонмаҳсулот» нинг 25 кг унидан харид қилган, аммо пиширилаётган нонлар тандирдан оқиб кетганлигидан сўнг уннинг сифатсиз эканлигини тушунган. Федерация ходимлари томонидан уйнинг сифатини аниқлаш мақсадида лаборатирия назоратига юборилди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, уйнинг санитар эпидемиологик ҳолати натижаси истеъмолга яроқли эканлиги аммо Ўзстанадарт талабларига тўлалигича жавоб бермаслиги аниқланди. Яъни уннинг хом елимлилик фоизи юқори. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates