Мўғулистонлик Мишеелт Баттумур билан жанг қилган боксчимиз ишончли тарзда баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди ва финалга йўл олди.
Аълохон Абдуллаев учун эса ушбу мусобақа якунланди.
Ҳамюртимиз ярим финалда бразилиялик Вандерлей Перейрага имкониятни бой берган бўлса ҳам, 19 ёшида дебют чемпионатидаёқ шоҳсупага кўтарилиши улкан ютуқ ҳисобланади.
Шунингдек, -92 кг вазн тоифасида жанг қилаётган Лазизбек Мулложонов ҳам бронза медали соҳибига айланди.
-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов ЖЧ ярим финалида россиялик Муслим Гажимагомедовга имкониятни бой берди.