“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га мўлжалланган Давлат дастурининг асосий янгиликлари

    Лойиҳа Жаҳон банкининг умумэътироф этилган қуйидаги тавсиялари асосида тизимлаштирилди.

    1. маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш;
    2. аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш;
    3. ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлаш;
    4. ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш;
    5. “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш.

    Қуйидагилар:

    — лойиҳада акс эттирилган асосий вазифа ва чораларда йил номидан келиб чиқиб атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилмоқда;

    — вазирлик ва идораларнинг экология соҳасидаги биринчи навбатдаги вазифалари алоҳида иловада белгиланмоқда (лойиҳанинг 16-иловаси);

    — экология бўйича халқаро шартнома ва ташкилотлар кесимида чора-тадбирлар алоҳида иловада назарда тутилмоқда (лойиҳанинг 17-иловаси);

    — “Яшил туризм” дастури тасдиқланмоқда (лойиҳанинг 18-иловаси);

    — Дастур ижросини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ҳар бир банди бўйича чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар ва уларга масъул ижрочилар белгиланмоқда (амалда йил якуни бўйича);

    — ислоҳотлар самарадорлигини баҳолашнинг мутлақо янги тартиби киритилиб, электрон портал орқали ҳар бир ислоҳотни аҳоли ҳаётида сезилганлиги бўйича муносабат билдириш имконияти яратилмоқда (🟢яшил (аъло), 🟡сариқ (қониқарли) ва 🔴қизил (қониқарсиз) (мазкур масалалар Ҳукумат йиғилишларида доимий муҳокама қилиб борилади).

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates