Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши кутилмоқда

    Шу йилнинг 7 январ куни Олий Мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистонда электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Мутахассисларнинг фикрича, электрон сигареталарда никотин моддасидан ташқари канцероген, заҳарли бўлган 80 хил кимёвий бирикмалар ва оғир металлар мавжудлиги, уларнинг инсон соғлиғига, атроф-муҳитга жиддий зиёни аниқланмоқда. Хусусан, организмда никотинга қарамлик ошиши билан бирга болалар ва ўсмирларда мия шаклланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

    Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

    Шунингдек, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

    Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates