Аҳолининг дам олиш ерларида қурилишларни тақиқловчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди

    Мажлисда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

    Қайд этилишича, қонун лойиҳасида давлат мулки ҳисобланган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни ёки уларнинг бир қисмини хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш, ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш (бундан енгил турдаги объектлар мустасно) ёки мавжуд бинолар ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, шунингдек бу ерларнинг ҳудудини қисқартириш тақиқланмоқда.

    Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида масъул қўмита томонидан бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, уларда депутатлар берган барча таклифлар чуқур таҳлил қилиниб, асосли деб топилганлари лойиҳа матнида акс этгани ва ҳужжат ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилган ҳолда, маромига етказилгани қайд этилди.

    Депутатларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилишини "яшил", кўкаламзор зоналарни муҳофаза қилиш, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариш масканлари муҳофазасини кучайтириш, экология ва атроф-муҳитни яхшиланишига хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates