Август ойида шартномалар сони кўпайиб, ижара нархи эса ўсган

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари томонидан Ўзбекистон кўчмас мулк бозори бўйича август ойида кузатилган ўзгаришлар баҳоланди.

    Бир ой давомида сотувлар 13 фоизга ошиб, ушбу кўрсаткичлар бўйича Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари етакчилик қилди. Шу билан бирга, талабаларнинг қайтиши натижасида пойтахтда уй-жой ва ижара бозоридаги фаоллик ўсишда давом этмоқда.

    Август ойида кўчмас мулк савдоси бўйича рўйхатга олинган олди-сотди битимлари сони 28 мингтани ташкил этди. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан деярли 3 мингтага кўп.

    Энг катта ўсиш кўрсаткичлари Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди.

    Ўтган йилнинг август ойига нисбатан уй-жой олди-сотди битимлари сони 6 фоизга ошди. Сўнгги икки ой ичида пойтахт уй-жой бозорида фаоллик нисбатан паст бўлсада ўсаётганини кўриш мумкин. Шундай қилиб, август ойида савдо ҳажми 10 фоизга ошди ва 7,5 минг хонадонни ташкил этди.

    Пойтахтда ёз охирида анъанавий бўлган квартираларни ижарага олишга бўлган талаб август ойида ортиб бормоқда.

    Тошкент шаҳрида 1 кв.м. учун ўртача ижара нархи 2 фоизга ўсиб, 8,9 долларни ташкил этди.

    Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг Шайхонтоҳур (1 кв. м 11,3 долл.дан), Яккасарой (11 долл.) ва Миробод (11,5 долл.) туманларида қайд этилди.

    Шу билан бирга, Шайхонтоҳур (+5,4 фоиз), Сергели (+4,8 фоиз), Олмазор (+4,5фоиз) туманларида ижарага бериладиган уй-жойларнинг энг юқори ўсиш суръатлари кузатилди.

    Пойтахтнинг фақат битта туманида – Миробод туманида (1 фоизга) пасайиш қайд этилди.

    Иккиламчи кўчмас мулк бозорида биринчи марта йил бошидан квартиралар нархининг пасайиши кузатилди. Август ойида уй-жойларнинг квадрат метри учун ўртача нарх 0,7 фоизга пасайган бўлса, ўтган йилга нисбатан иккиламчи уй-жойлар нархи 22 фоизга ошди.

    Аксинча, пойтахтда иккиламчи уй-жой нархлари август ойида ўсишда давом этди ва ой давомида 1,9 фоизга ошди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates