Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтнинг барча туманларидаги йўлларни таъмирлаш учун Шаҳарни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 12 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Шундай қилиб, кўрсатилган мақсадлар учун ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан ажратилади. Ажратилган маблағлар туман ободонлаштириш бўлимлари бошқарувига ўтказилади.
Аввалроқ, 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилгани маълум қилинганди. Дастур доирасида умумий майдони 65 000 м² дан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.