баннер
20 мар 2025
03:29

    Тошкент шаҳридаги эскирган 452 та лифтлар йил якунига қадар янгиланади

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, 2025 йил охиригача эксплуатация муддати ўтган 452 та лифт янгисига алмаштирилади.

    Янгиланадиган лифтлар “Osten” брендига тегишли бўлиб, улар “Технопарк“да ишлаб чиқарилади.

    Ҳозирда Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда жами 9101 та лифт мавжуд.
    Улардан 2042 тасининг (22,4%) фойдаланиш муддати ўтган.
    2025 йил охиригача 2042 та эски лифтнинг 452 таси (22,1%) янгиланади.
    Янги лифтлар илғор хавфсизлик стандартларига эга ва энергия тежамкор бўлади.

    Янгиланадиган лифтларни танлаш мезонлари:

    — 25 йилдан ортиқ хизмат қилган;
    — Техник талабларга жавоб бермайдиган;

    Хавфсизлик даражаси паст бўлган лифтлар устувор тартибда алмаштирилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech