Aвстралия соҳилларида бир ярим аср ичидаги кучли зилзила қайд этилди

    Австралиянинг Мельбурн шаҳрида 6,0 магнитудали кучли зилзила юз берди, деб хабар бермоқда Reuters.

    Зилзила эпицентри Мельбурндан 200 км шимоли-шарқда, Виктория штатидаги Мэнсфилд шаҳарчаси яқинида бўлган. Мамлакат Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази тахминан икки километр чуқурликда жойлашган.

    Aгентлик маълумотига кўра, бу мамлакатда бир ярим аср ичида содир бўлган энг кучли зилзилалардан бири бўлиб, у мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳридаги биноларнинг вайрон бўлиши ва қўшни штатларда ҳам силкинишга олиб келган.

    “Одамни жуда безовта қилиши мумкин бўлган бундай табиатдаги зилзила Aвстралияда жуда кам учрайди. Шу боис, одамларнинг хавотирга тушишига асос бор. Ҳозирда бизда жиддий жароҳат ёки ҳолатлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ ва бу жуда яхши хабар”, — деди Aвстралия бош вазири Скотт Моррисон.

    Қайд этилишича, зилзила Aделаида шаҳри ва Сиднейда ҳам сезилган. Aвстралиянинг 25 миллионлик аҳолисининг ярмидан кўпи Aделаида, Мельбурн ва Сиднейда яшайди.

    Мельбурн маъмурияти шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлар аҳолисини эвакуация қилди, шунингдек, шаҳар кўчаларидаги бинолар ва йўлларга озгина зарар етказилгани ҳақида хабарлар бор.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates