Австралияда ўсмир бола акула ҳужумига учраб, ҳалок бўлди

    Австралиядаги машҳур сайёҳлик пляжида акула ҳужуми оқибатида ўсмир бола ҳалок бўлди.

    Воқеа Жанубий Австралиядаги Йорк яриморолидаги машҳур сёрфинг ва сайёҳлик марказида содир бўлган.

    Қайд этилишича, маҳаллий полицияга оғир тан жароҳати олган шахс ҳақида хабар келиб тушган, у сувдан чиқариб олинган, бироқ ўсмирнинг ҳаётдан кўз юмгани маълум бўлди.

    Бу сўнгги ойларда Жанубий Австралияда акулалар томонидан содир этилган биринчи ҳужум эмас, деб хабар беради ria.ru.