“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади

    Бундан қарийб 20 йил олдин қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун ҳозирги замон талабларига жавоб бермаяпти. Сўнгги йиллардаги ислоҳотлар, бугунги долзарб масалалар унда акс этмаган.

    Бу ҳақда кеча Президент Шавкат Мирзиёев йўл хўжалигидаги ишлар натижадорлиги ва режадаги лойиҳалар бўйича тақдимот билан таниш чоғида айтиб ўтилди.

    Йиғилишда қайд этилишича, мазкур қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда. Унда, жумладан, “автомобиль йўлларини режалаштириш” механизмини жорий этиб, йўл инфратузилмасини аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос равишда ривожлантириш назарда тутилмоқда.

    Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикри ва атроф-муҳитга таъсирини инобатга олиш ҳамда пиёдалар учун тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилмоқда. Коммуникация тармоғини қуришда йўлнинг аввалги ҳолатини тиклаш харажатларини қоплаш шарти киритилмоқда.

    Пулли йўлларнинг ҳуқуқий асослари, ажратилган ва йўл бўйи минтақаларида сервис биноларини жойлаштиришга оид талаблар белгиланмоқда. Йўлларда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартибга солинмоқда.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates