Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади

    Транспорт 19 август 2020 789

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди.

    Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев хабар берди.

    "Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини ассоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

    Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

    PS: Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин", дейди Дониёр Ғаниев.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates