Ахборот хавсизлиги нима учун керак?

    Рақамлаштириш 27 август 2024 2411

    Ахборот хавфсизлиги ҳозирги замонда ҳар бир фуқаро, корхона ва давлат учун энг муҳим ва долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

    Кундалик ҳаётимизда интернет ва ахборот технологиялари таъсири ортиб борар экан, ахборот хавфсизлиги масаласи ҳам ҳаётий аҳамият касб этмоқда. Биз нима учун ахборот хавфсизлигига катта эътибор қаратишимиз кераклигини тушуниш учун қуйидаги нуқталарга диққат қаратиш лозим.

    Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш

    Бугунги кунда онлайн хизматлардан фойдаланиш жараёнида биз шахсий маълумотларимизни турли веб-сайтларга, мобил иловаларга ёки интернет-дўконларига киритамиз. Агар бу маълумотлар ёвуз ниятли шахсларнинг қўлига тушса, улар шахсий маълумотларимизни ўғирлашлари, банк ҳисобларимизни бузиб киришлари ёки бошқа оғир жиноятларни содир этишлари мумкин.

    Биргина мисол, 2017 йилдаги Equifax маълумотларининг бузилиши натижасида 147 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари ўғирланган. Бу воқеа кўплаб одамларнинг банк ҳисобларига зарар етказган ва шахсий маълумотларини ҳимоялаш бўйича янги тартибларни киритишга сабаб бўлган.

    Корхоналар учун иқтисодий хавф

    Корхоналар учун ахборот хавфсизлиги — бу нафақат уларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш, балки уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш масаласидир. Ахборот технологиялари орқали амалга ошириладиган операциялар ҳар қандай корхона учун муҳим аҳамиятга эга. Агар корхонанинг ички маълумотлари ёмон ниятли шахслар томонидан ўғирланса ёки бузиб кирилса, бу нафақат молиявий йўқотишларга олиб келиши, балки корхонанинг обрўсига ҳам жиддий зарар етказиши мумкин.

    Масалан, Yahoo компаниясининг 2013 ва 2014 йиллардаги кибер ҳужумлар натижасида 3 миллиарддан ортиқ фойдаланувчининг маълумотлари ошкор бўлган.

    Давлат хавфсизлиги

    Ахборот хавфсизлиги давлатлар учун ҳам стратегик аҳамиятга эга. Давлат тузилмалари ва аҳолининг муҳим маълумотлари ҳимоя қилинмаса, ҳар хил ёвуз ниятли гуруҳлар улардан фойдаланиб, давлат тузилмасига зарба беришлари мумкин. Бу нафақат миллий хавфсизлик масаласи, балки бутун мамлакат барқарорлиги учун ҳам катта таҳдиддир.

    Ахборот манипуляцияси ва сохта маълумотлар

    Ахборот хавфсизлиги нафақат маълумотларни ҳимоя қилиш, балки сохта маълумотларни тарқатишдан ҳимояланишни ҳам ўз ичига олади. Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ёлғон ахборот тарқатиш жуда омаалашган. Бундай ҳаракатни содир этувчи шахслар, одатда, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб, жамиятни манипуляция қилишга уринмоқдалар.

    Яна бир мисол, бугунги кунда дунё бўйлаб тарқалган ҳар хил рекламалар. Масалан, “сиз бир миллион пул мукофотига эга бўлдингиз” деган хабарларга ишониб, ҳисоб рақамларидаги пулларни ечиб олиш каби ҳолатлар қурбони бўлишмоқда.

    Техник ҳимоя воситалари ва билимлар

    Ахборот хавфсизлиги фақатгина техник чоралар билан чекланмайди. Ҳар бир инсон ҳам ахборот хавфсизлиги ҳақида маълум бир билимларга эга бўлиши керак. Компьютерлар ва мобил қурилмаларда кучли пароллардан фойдаланиш, шубҳали электрон почта хабарларини очмаслик, маълумотларни резерв кўчириш каби оддий, аммо муҳим чоралар орқали шахсий маълумотларимизни ҳимоя қилиш мумкин.

    Бугунги кунда киберхавфсизлик соҳаси тез ривожланиб бормоқда, ва ҳар бир инсонга ахборот хавфсизлиги бўйича билимларини ошириш муҳим. Масалан, халқаро ташкилотлар ва университетлар томонидан бепул киберхавфсизлик курслари ташкил этилмоқда, ва бу билимлар ҳар бир инсон учун ахборот хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

    Ахборот хавфсизлиги бугунги кунда ҳар бир инсон, корхона ва давлат учун ҳаётий аҳамиятга эга. Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, иқтисодий хавфларни бартараф этиш, давлат хавфсизлигини таъминлаш ва сохта маълумотлардан ҳимояланиш учун ахборот хавфсизлиги бўйича зарур чораларни кўришимиз керак. Ахборот хавфсизлиги соҳасидаги билимларимиз ва техник ҳимоя воситаларидан фойдаланишимиз орқали маълумотларни хавфсиз қила оламиз.

    Ахборот хавфсизлиги фақатгина техник масала эмас, балки жамиятимизнинг барқарорлиги ва тараққиёти учун муҳим омилдир. Шундай экан, бу соҳадаги билимларимиз ва тажрибамизга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

    Қўчқоров Маъмуржон,

    Тошкент давлат юридик университети

    Умумтаълим фанлар ва маданият кафедраси ўқитувчиси


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates