Бу бўйича «Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (735-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 июнга қадар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг «Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари» модули ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХП (мй.гов.уз) даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.
Ушбу QR-код туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади.
2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
- қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
- қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.








