Тошкент халқаро аэропортининг келиш залида ҳам E-Gate тизими ишга туширилди

    Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида автоматлаштирилган E-Gate паспорт назорати тизими ишга туширилди.

    Бу ҳақда "Ўзбекистон аропортлари" АЖ маълум қилди.

    Қайд этилишича, янги ўтиш жойлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун мўлжалланган саккизта электрон йўлак билан жиҳозланган.

    Йўловчилар шунчаки биометрик паспортларини маълумот текширувчи сканерга қўядилар ва идентификация қилиш (Face ID) процедурасидан ўтадилар. Шахслари тасдиқлангандан сўнг, турникет автоматик равишда очилади. Бутун жараён тахминан 15-20 сония давом этади.

    E-Gate тизими биринчи марта 2023 йилда Тошкент аэропортида халқаро терминалнинг жўнаш залида жорий этилган эди. Ушбу янги тизим ёрдамида пойтахт аэропортидаги автоматлаштирилган йўлакларнинг умумий сони 20 тага етди.

    E-Gate технологиясининг жорий этилиши паспорт назорати вақтини сезиларли даражада қисқартиради, назорат пунктларининг ўтказувчанлигини оширади ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates