Қорақалпоғистонда 300 МВт қувватга эга Модулли интеллектуал ҳисоблаш маркази барпо этилади

    Қорақалпоғистонда умумий қуввати 300 мегаваттга етувчи Модулли интеллектуал ҳисоблаш маркази қурилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Рақамли технологиялар вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда «Shanghai LinkWise Data Intelligence Co., Ltd» компанияси таъсисчиси Уанг Хуҳуи бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув чоғида Модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини (МИҲМ) қуриш лойиҳаси ва уни амалга ошириш механизмлари кўриб чиқилди.

    Томонлар марказни барпо этиш бўйича амалий қадамлар, техник инфратузилма, қурилиш жараёнлари ва марказнинг самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитларни муҳокама қилди. Лойиҳа мамлакат рақамли иқтисодиётини ривожлантириш, юқори технологиялар соҳасини кенгайтириш ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

    Шунингдек, Қорақалпоғистонда маҳаллий мутахассислар тайёрлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ёшларни рақамли йўналишларга жалб қилиш масалалари ҳам учрашувнинг асосий йўналишларидан бири бўлди. Делегациялар таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш ва ёш мутахассислар учун қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш таклифларини илгари сурдилар.

    Учрашув якунида МИҲМ қурилиши бўйича амалий ҳаракатлар режаси имзоланди. Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади:

    • биринчи босқич — 60 МВт қувватдаги дата марказ,
    • иккинчи босқич — 240 МВт қувватдаги қўшимча инфратузилма.

    Шу тарзда умумий 300 МВт қувватга эга марказ барпо этиш режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates