Хитой компанияси учирадиган сунъий йўлдошга «Samarqand-2028» номи берилади

    Ўзбекистон Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган янги гиперспектрал сунъий йўлдош лойиҳасида иштирок этмоқда.

    «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «STAR.VISION» компанияси ўртасида имзоланган меморандумга кўра, ушбу йўлдошга «Самарқанд-2028» номи берилади.

    Бу ном 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган «Халқаро астраонавтика конгресси» билан боғлиқ рамзий аҳамиятга эга.

    Меморандум доирасида яна бир муҳим жиҳат — йўлдош учун сунъий интеллект модулини айнан «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқади. Ушбу модуль юқори аниқликдаги космик суратлардан самарали фойдаланиш имконини беради.

    Маълумотларга кўра, «Самарқанд-2028» йўлдоши Ерни масофадан зондлаш (DZZ) технологиялари асосида қатор соҳаларда қўлланилади. Жумладан:

    • ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш;
    • қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш;
    • ўрмон майдонтлари ҳолатини кузатиб бориш.

    Ўзбекистоннинг ушбу халқаро космик лойиҳада иштирок этиши мамлакатнинг фазовий технологиялар соҳасидаги ривожланиш йўлида яна бир муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates