Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳолатни ўрганилаётганини маълум қилди. Ўрганишдан сўнг бу бўйича батафсил маълумот берилиши ва ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилиши қўшимча қилинди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга айиқларнинг барча тури киритилган. Яъни бошқа ҳайвонлар қатори айиқларни ҳам давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
"Унутманг! Экология вазирлиги ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсиз муносабатни қоралайди ва бу каби ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтади", — дейилади хабарда.