Касби туманида яшовчи фуқаро Х.Н. томонидан яшаш хонадонида 2 бош итолғи қуши ҳеч қандай рухсатномасиз сақлаб келинаётгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан далолатнома тузилиб, қушлар реабилитация қилиш ва вақтинчалик қонуний тўхтамга келгунга қадар сақлаб туриш мақсадида Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғига топширилди.
Ноқонуний ҳаракат натижасида ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 687 миллион 500 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Маълумот учун, итолғи йўқолиб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ҳамда CITES Конвенциясининг II иловасига киритилган. Глобал популяцияси 2010 йилда 5,4–15,4 минг жуфт экани қайд этилган.