Айдар-Арнасой кўллар тизимида 300 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди

    Қонунбузарликлардан 10 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, 57 та ҳолатда браконерлардан 1178 кг балиқ олиб қўйилган ва интернат ҳамда мактабгача таълим муассасаларига беғараз топширилган.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан доимий назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

    Хусусан, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида ноқонуний ов билан боғлиқ 307 та ҳолат аниқланиб, жами 601 миллион 503 минг жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган 1 млрд 702 млн 961 минг сўм зарар ҳам ундирилиши белгиланди.

    Қонунбузарликлардан 10 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, 57 та ҳолатда браконерлардан 1178 кг балиқ олиб қўйилган ва интернат ҳамда мактабгача таълим муассасаларига беғараз топширилган.

    Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлардан 7 та ов қуроли, 83 та балиқ овлаш учун мўлжалланган тўрлар, 7 та электр қармоқ, 6 та қайиқ ва 5 та бошқа турдаги буюмлар олиб қўйилган. Айни дамда назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates