Аёлга эҳтиром!

    Бўш вақтда 7 март 2022 11861

    Юртимизда ёшариш – янгиланиш фасли баҳор байрамлар билан бошланади. Баҳорнинг илк байрами «8-Март Халқаро хотин-қизлар куни» мамлакатимизда ҳар йили муносиб нишонланади.

    Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган. Аёл билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

    Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қиляпти.

    Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилиб келяпти.

    Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланган.

    Мазкур чора-тадбирларга асосан Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида ўтган йилда кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 10 нафар ногирон ҳамда ёлғиз оналар ва боқувчисини йўқотган аёлларга арзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун қарийб 180 миллион сўм маблағ ажратилди. Тижорат банклари томонидан 190 нафардан зиёд тадбиркор аёлларга
    2 миллиард 367 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари берилди.

    Шунингдек, йил давомида оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 1 063 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди.

    Туманнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизлари ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлидир.

    Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган кўплаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

    Уларнинг меҳнатлари давлатимиз раҳбари томонидан инобатга олиниб, 2021 йилда давлатимизнинг юксак даражадаги ордер ва медаллар, кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

    Хусусан, туман тиббиёт бирлашмаси кўптармоқли марказий поликлиникаси оила шифокори Ботирова Гуламдон Шокировна 2-даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан, «Саримой туркман гиламлари» кооперативи раҳбари Гулшот Атаева, «Шукуржон бухгалтер» фермер хўжалиги раҳбари Ахмедова Шукуржон ҳамда 6-сонли ИДУМ она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси - вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нурмонова Мунавваралар «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан, нафақадаги устоз Назира Ҳайитбоева «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

    Ана шундай ҳурматли аёлларимизнинг борлиги халқимизга янада фахр бағишлайди.

    Яна шуни мамнуният билан эътироф этишим керакки, хотин-қизларимизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари ҳам салмоқли бўляпти.

    Спорт соҳасида сўз кетганда 2021 йил 24 ноябрь - 3 декабрь кунлари Руминия давлати Бухарест шаҳрида Армрестлинг бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг 2-ўрин соҳибаси Мохичехра Рўзибоева, 2021 йил 17-25 август кунлари Қозоғистон Республикаси Олма-Ота шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг 3-ўрин соҳибаси Наима Сатимбоева ва Сабина Қосимова сингари қизларимиз эътирофга лойиқдир.

    Аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

    Х.Султонов,

    Республика Маънавият ва маърифат маркази

    Тупроққалъа туман бўлинмаси раҳбари.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates