Айрим вилоятларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди

    Урбанизация 28 ноябр 2023 1033

    Тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмаган. Оқибатда санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган ва 2022 йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетишига олиб келган.

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббусига мувофиқ, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг даромади ва турмуш даражасини инобатга ҳолда янги тўлов тарифлари тасдиқланиши илгари сурилди.

    Ягона тўлов тарифларини кўриб чиқишда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ишчи орган этиб белгиланган. Ишчи орган томонидан ўтказилган таҳлилларига кўра, ўтган давр мобайнида тўлов тарифларига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллар, хусусан, иш ҳақи 1,5 бараварга, автотранспорт ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлари қиймати ҳамда коммунал хизматлар жумладан, электр энергияси, ичимлик ва оқова суви нархлари 2 бараварга, сиқилган табиий газ нархи 4 бараварга, бензин 1,5 баравар, дизель ёқилғиси эса 2 бараварга ошгани аниқланган.

    Бироқ Республикада қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмагани оқибатида санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг 2022 йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетишига олиб келган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари хулосасига кўра Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг тегишли сессия қарорлари билан давлат хусусий шериклик лойиҳаси иштирокчилари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун:

    • Тошкент вилоятининг жами 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 4400 сўм ва юридик шахслар учун эса 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм тўлов миқдори;
    • Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан) вилоятнинг бошқа туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 4129 сўм ва юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори;
    • Фарғона вилояти шаҳарларида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм вилоят туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 4000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм тўлов миқдори;
    • Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 3500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори этиб белгиланиши маъқулланди.
    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates