Азиз Абдуҳакимов Япония билан туризм, спорт ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди

    Туризм 27 июл 2021 1024

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Японияга ташрифи доирасида Тсукуба университети президенти Нагата Кёсуке билан учрашди.

    Учрашув давомида томонлар 2019-йилдаги юқори даражали учрашувнинг туризм, спорт ва таʼлим соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг фаоллашувига самарали таʼсирини алоҳида қайд этишди. Икки томондан ҳам ҳамкор олий таʼлим муассасалари доирасини кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш, йирик илмий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишилди.

    Музокаралар давомида диёримизда биотехнология, тиббиёт ва ахборот технологиялари йўналишларида Ўзбекистон-Япония ОТМъларининг очилишига оид масалалар муҳокама этилди. Лойиҳалар муваффақиятли амалга ошган тақдирда кейинчалик томонларнинг қизиқиш ва талабларини инобатга олган ҳолда таʼлимнинг бошқа йўналишларини ҳам қамраб олиш режалаштирилмоқда.

    Азиз Абдуҳакимов давлат раҳбарининг қўллаб-қувватлаши ёрдамида Ўзбекистонда олий таʼлим тизими такомиллашиб бораётгани, юртимизда хорижий ОТМълар филиаллари очилиши натижасида олий таʼлим муассасалари сони сўнгги йилларда деярли икки баробарга ошганини таʼкидлади. Шу билан бирга, яқиндагина бўлиб ўтган учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (ЖИА) президенти ҳам Ўзбекистон томоннинг мамлакатимизда ОТМ очиш таклифига ижобий муносабат билдиргани қўшимча қилинди.

    Тсукуба университети раҳбарияти шунингдек Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан ҳамкорликка тайёр эканини маʼлум қилди, томонлар академик алмашинув, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ўзаро адабиётлар алмашишни режалаштиришмоқда.

    Бундан ташқари, Тсукуба университетида спорт ва олимпик тадқиқотлар магистрлик дастури мавжудлигини ҳисобга олиб, Университетнинг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан йўналишлари “Паралимпия таʼлими”, “Спорт менежменти”, “Таʼлим, мураббийлик ва япон маданияти” йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

    Шу билан бирга, учрашув доирасида ўзбекистонлик талабаларнинг Сукуба университети грант дастурларида иштирок этиш масаласи муҳокама қилинди. К.Нагата Япония олий таʼлим муассасаси ўзбекистонлик магистрантларга “Япония ва Евроосиё тадқиқотлари махсус дастури”да қатнашиш имконини тақдим этишини таʼкидлади.

    К.Нагата шунингдек Азиз Абдуҳакимовнинг Ўзбекистон Президенти сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этиш таклифини катта қизиқиш билан қабул қилди. У икки томонлама муносабатларнинг юқори даражаси ҳамда бу йилги сайловлар аҳамиятини инобатга олган ҳолда уларда иштирок этиш учун барча чораларни кўришини таʼкидлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates