БАА коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга инсонарварлик ёрдами тақдим этди

    Саломатлик 15 октябр 2020 1114

    Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадлари учун 7 тонна инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

    Мамлакатимизнинг Абу-Дабидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, гуманитар юк таркибига ўпкани сунъий шамоллатиш воситалари, кислород концентраторлари, ПЦР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

    Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

    БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатимизга 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates