БАА қарши ўйинда терма жамоанинг икки футболчиси учрашувни ўтказиб юборади

    Спорт 14 октябр 2024 563

    Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов Эрон билан учрашувда олган сариқ карточкаси туфайли БААга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур эди.

    Терма жамоанинг яна футболчиси Остон Ўрунов ҳам мазкур учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

    "Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан учрашувда жароҳат сабабли иштирок эта олмайди. Футболчимиз тез фурсатда соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз", - деб ёзади хабарда.

    Ўрунов 5 октябрь куни "Персеполис" сафида "Чадормалу"га қарши ўйиндан олдинги чигилёзди машғулотда жароҳат олган ва асосий таркибдан захирага олинган эди.

    Футболчи 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббос Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. У Эрон билан ўйиндан кейинги машғулотларнинг ҳеч бирида иштирок этмади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates