баннер
13 апр 2025
01:36

    Орол денгизи тубида 100 минг гектар "яшил майдон" барпо этилади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди.

    Давлат дастурида «яшил иқтисодиёт» тамойилларини кенг жорий қилиш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

    Депутатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Менинг боғим» лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экиш, «Сояли сайр кўчалари» тармоғини яратиш, Орол денгизи тубида 100 минг гектар «яшил майдон» барпо этиш ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга, ўрмон билан қопланган майдонларни 4,1 миллион гектарга етказиш бўйича белгиланган вазифалар фракция дастурий мақсадларига ҳамоҳанг эканлигини таъкидладилар.

    Муҳокамалардан сўнг, Давлат дастури белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тизимли равишда депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириб боришга келишиб олинди.

    Навбатдаги масала — аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳамда рақамли маркировкалаш тизими такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси бўлди.

    Ушбу қонун лойиҳасида тадбиркорларга маркировка қурилмаларини сотиб олиш харажатлари суммасига фойда, айланмадан олинадиган солиқ ва якка тадбиркорлар учун даромад солиғини камайтириш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, пиво маҳсулотларини сотиш фаолияти солиқ органларини хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритиляпти.

    Фракция аъзоларининг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, солиқ имтиёзларининг самарали қўлланилиши, яширин иқтисодиётнинг олдини олишга хизмат қилади.

    Йиғилишда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech