баннер
10 апр 2025
01:44

    Орол маданият саммити ўтказилади

    “Орол маданият саммитини юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-130-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2025 йилдан ҳар 18 ойда – баҳор ёки куз фаслларида Орол маданият саммити ўтказиб борилади.

    Биринчи Орол маданият саммити Самарқанд иқлим форуми билан уйғун ҳолда 2025 йил 4–6 апрель кунлари Самарқанд ва Нукус шаҳарларида юқори савияда ташкил этилади.

    Оролбўйида ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда оқилона ечимларни тақдим этиш учун глобал платформа яратиш Саммитнинг асосий мақсад ва йўналишларидан бири этиб белгиланди.

    Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилди.

    Маълумот учун: БМТнинг 2023 йил 22–24 март кунлари Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган сув ресурсларига бағишланган конференциясида Ўзбекистон томонидан Орол маданият саммити лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech