Ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари юқорилаши туфайли ўтган март ойи 47 йиллик тадқиқотлар давомида Арктика музларининг қисқариши бўйича рекорд ой бўлди.
Ердаги ҳаво ҳарорати охирги 10 йил ичида тарихий максимал даражага етди. Атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори эса сўнгги 800 минг йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Олимлар иккала қутбдаги муз майдонини ҳисоблаб чиқишди ва улар умумий атиги 15,76 миллион квадрат километр майдонни эгаллашини аниқлашди.
2024 йилда ойлик ўртача глобал ҳарорат бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди, шу боис у тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.
Лондондаги Халқаро амалий тизимли таҳлил институти (IIASA) ва Нью-Йоркдаги Колумбия университети олимлари иқлим билан боғлиқ хавф-хатарлар юзага келадиган ҳудудларининг илк глобал харитасини яратишди.
Эксетер ва Хартфордшир университетларининг британиялик олимлари Антарктидада иқлим ўзгариши таъсирида ўсимлик қоплами кенгайиб бораётганини аниқлашди.
Дунёдаги ҳар бир мамлакатга таъсир қиладиган иқлим ҳалокати яқинлашмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.
Олимларнинг фикрига кўра, “Музли денгиз” аср охирига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Иқлим фалокати Тинч океанидаги орол давлатларга таҳдид солмоқда, чунки улар глобал исишдан катта зарар кўрмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.
2024 йил бутун дунё бўйлаб қайд этилган максимал ҳароратлар сони бўйича рекорд йил бўлди. 15 та давлатда ҳавонинг ҳарорати максимал даражага етди.