Супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар пайдо бўлди.
Унга кўра, чарм қўлқоп устамиз 2025 йилнинг 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга қайтади. Жалоловга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилиши мумкин. Ҳозирча бу хабар расман тасдиғини топмади.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди.
Унинг эҳтимолий рақиби Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.