Баҳром Абдуҳалимовнинг ишончли вакили  қувасойлик сайловчилар билан учрашди

    Сайлов 24 сентябр 2021 1055

    Аввал хабар қилганимиздек, Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод  Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиевнинг сайловчилар билан учрашувлари бошланди. Қувасой шаҳрининг 11-сонли мусиқа ва санъат мактабида  ўтказилган учрашувда “Сой бўйи”, “Зебунисо”, “Мўян” ҳамда “Ҳамид Олимжон”  МФЙлари аҳолиси иштирок этди.

    Ишончли вакил Муҳаммаджон Валиев номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Сайловолди дастури ҳақида сўз юритар экан, унда бугунги кунннинг долзарб масалалари қамраб олингани, аҳолининг сифатли таълим олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини ошириш масалаларида илғор таклифлар илгари сурилганлигини таъкидлади.

    — Адолатли жамият ва адолатпарвар давлат барпо этишда партия таълим, илм-фан, юқори технологиялар ва инновациянинг аҳамиятини ошириш чораларини кўради, – дейди “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев. – Энг аввало, ҳар бир ота-она фарзандининг рағбатлантирилиши, олий ўқув юртида тахсил олишини ният қилади. Аммо айнан давлат имтиҳонлари ўтказиладиган кун уларнинг ҳаётида кўплаб ўзгаришларни содир этади. Айтиш мумкинки, иқтидорли, билимли ва зеҳнли ўқувчиларимиз ҳам ўқишга кира олмаслиги ёки шартнома асосида қабул қилиниши мумкин. Ёки аксинча, билими етарли бўлмаган абитуриент турли сабабарга кўра, давлат бюджети асосида талаба бўлиши бугун сир эмас. Номзодимиз айнан бундай ҳолатларда уларнинг салоҳияти ва иқтидори, таълим давомидаги кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда шартномадан давлат бюджетига ёки аксинча ўтказиш тартиби асосида уларни муносиб рағбатлантириш ташаббусини илгари суради.

    Шунингдек, ишончли вакил сўз юритган номзод Сайловолди дастуридаги гендер тенглиги, коррупция масалаларидаги таклиф ва ташаббулар сайловчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

    – Мен ўзим “Адолат” партиясининг аъзосиман, – дейди “Зебунисо” МФЙдан Шоҳиста Раҳмонова. – Партия ташаббусларини доимо қўллаб қувватлаганман. Бугун ишончли вакил томонидан олий таълимда татбиқ этиш таклифи берилаётган масалалар ҳақида эшитдим. Жуда ҳам ўринли ва асосли. Биргина менга эмас, кўплаб аёлларимизга маъқул келди.

    Тадбир давомида Ширинхон Раҳимова имтиёзли уй олиш масаласида ишончли вакилдан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

    Шунингдек мусиқа ва санъат мактабида "Мустақиллик – ҳуқуқ. Мустақиллик – масъулият” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

    Дилбар наволар, куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди. Шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази рақс дасталари чиқишлари олқишлар билан қарши олинди.

    Тарғибот тадбири якунида викторина ўйини ўтказилиб, саволларга тўлиқ ва тўғри жавоб берган иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

    Камола ПОЛВОНОВА,

    “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates