Бандлик вазирлиги ногиронлиги бўлганларни ишга қабул қилганлар учун танлов эълон қилди

    Ғолиблар вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 100 баравари (37,5 млн сўм) миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тадбиркорлар учун “Энг яхши иш берувчи” танловига аризалар қабул қилмоқда.

    Унда мамлакатнинг исталган тумани (шаҳар)дан фақат ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар иштирок этишлари мумкин.

    Бундан буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.

    Иш берувчилардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш вазирликда тузилган комиссия томонидан амалга оширилади.

    Ғолиблар вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 100 баравари (37,5 млн сўм) миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

    Танловда иштирок этиш учун аризаларни 20 ноябрь соат 18:00гача Бандлик вазирлигининг Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 8-уй манзилига ёки info@bv.gov.uz электрон почтасига жўнатиш керак.

    Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилишлари керак:

    - ариза шакли;

    - давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

    - ташкилотда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида маълумот;

    - иш ўринлари мослаштирилганлиги ҳақида иш ўринларини аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида хулоса нусхаси ва бошқалар.

    Батафсил маълумотларни вазирликнинг +99871 203−01−40 (ички рақам 749) телефон рақами орқали олиш мумкин. Ариза шакли бу ерда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates