Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларининг танлови эълон қилинди

    «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси томонидан эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларининг танлови эълон қилинди.

    Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

    Танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва бошқа турдош соҳага оид билим ва тажрибага эга бўлган жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин бўлади.

    Дизайн концепцияси ва тематикаси қуйидагилардан иборат:

    • тарихий ва муқаддас қадамжолар;
    • халқ қадриятлари, маданияти ва тарихи;
    • Ўзбекистон миллий валютаси;
    • Буюк Ипак йўли;
    • спорт соҳаси;
    • табиат ва ҳайвонот олами;
    • миллий ҳунармандчилик;
    • эркин мавзу.

    Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич доирасида дизайн муаллиф томонидан чизилган бўлиши ва бошқа ижодкорларнинг аввалги ишларини қайтармаслиги керак.

    Дизайн доира ичида (логотип кўринишида) компьютер графикасидан фойдаланиб (CorelDraw, PhotoShop ва Illustrator дастурлари) тайёрланиши ёки А4 форматли қоғозга қалам билан туширилган бўлиши ҳамда уларда тасвирланган ҳар бир элемент аниқ кўриниши лозим.

    Дизайн танга ёки сувенир тўпламлари avers (олд томони) ва revers (орқа томони) кўринишлардан ҳамда уларнинг қисқача тавсифидан иборат бўлиши керак.

    Тайёрланган дизайнлар 2024 йилнинг 31 июль куни соат 23:00 гача designmint@davlatbelgisi.uz электрон манзили, +998 94 210 12 18 Telegram канали ҳамда «Давлат белгиси» компаниясининг 100114, Тошкент шаҳри, Жаваҳарлал Неру кўчаси, 3-уй манзили орқали қабул қилинади.

    Бунда жўнатиладиган ишлар муаллифнинг исм-фамилияси, манзили, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилиши керак.

    Келиб тушган барча дизайн лойиҳалари «Давлат белгиси»нинг ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади ва энг яхши 30 та дизайн лойиҳаси саралаб олиниб, дизайн муаллифлари рўйхати эълон қилинади.

    Иккинчи босқич доирасида бундан олдинги босқичда танлаб олинган 30 та лойиҳа муаллифлари «Давлат белгиси» мутахассислари билан дизайнларга якуний ишлов бериб, электрон файллар EPS, AI, PDF, CDR таҳрир қилинадиган рақамли вектор форматларидан бирида шакллантиради.

    30 та дизайн лойиҳалари Марказий банк комиссияси муҳокамасига киритилади. Комиссия тақдим этилган дизайн лойиҳаларини 5 иш куни мобайнида ўрганиб чиқиб, 15 та ғолибни танлаб олади.

    Ғолиблар қуйидаги тартибда пул мукофоти билан тақдирланади:

    • 1-ўрин учун — 20 млн сўм;
    • 2-ўрин учун — 15 млн сўм;
    • 3-ўрин учун — 10 млн сўм;
    • 4−15 ўринлар учун — ҳар бирига 3 млн сўмдан.

    Мукофот пуллари ғолиблар эълон қилинган кундан 7 иш куни мобайнида муаллифнинг банк пластик картасига тўлаб берилади. Танловда ғолиб бўлган 15 та лойиҳа бўйича муаллифлик ҳуқуқи мукофот пули тўланган вақтдан бошлаб «Давлат белгиси» тасарруфига ўтади.

    Мазкур лойиҳалар ичидан мавзуга доир йўналиш бўйича зарб қилиниб, муомалага чиқарилган эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари муаллифига қўшимча бир маротабалик 10 млн сўм миқдорида гонорар тўлаб берилади.

    Танлов ҳақида қўшимча маълумотларниҳавола орқали ёкида 55 503 33 72 ёки 71 209 03 32 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates